Руслан Чагаевни қўллаб-қувватлаш учун Грозний шаҳрига Юлдуз Усмонова таклиф қилинди
5 март куни Чеченистон пойтахти Грознийда "Ахмат" боксёрлик клубини тақдим қилувчи Руслан Чагаев австралиялик боксчи Лукас Браунга қарши жангда WBA чемпиони унвонини иккинчи бор ҳимоя қилади. Бокс учрашуви "Колизей" спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Бокс кечаси давомида 13 та жанг бўлиб ўтади. Кечанинг ринг-анонсерлари Александр Загорский ва афсонавий Майкл Баффер бўлади.
Чагаев бу унвонни 1,5 йил аввал Грознийда 35 минг кишилик "Ахмат-Арена"да ҳакамлар қарори билан Фрес Окендо билан жангда қўлга киритганди.
Жанг муносабати билан Чеченистон президенти Рамзон Қодиров 4 март куни Грознийдаги ресторанлардан бирида базм берди. Бу базмга шунингдек меҳмон сифатида Ўзбекистоннинг энг машҳур хонандаларидан бири, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ҳам таклиф қилинди. Юлдуз Усманова ўзининг ватан ҳақидаги бетакрор ва гўзал "Адойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон" қўшиғини залдаги олқишлар садоси остида куйлаб берди.
Базмнинг тўридан эса Рамзон Қодиров ва Руслан Чагаев ўрин эгаллашди.
Рамзон Қодиров Юлдуз Усмоновага ўз миннатдорчилигини билдириб, Руслан Чагаевга бўлажак жангда катта зафарлар тилаб қолди.
Ушбу воқеа муҳрланган видеони сизнинг ихтиёрингизга ҳавола қиламиз.