Спорт | 15:15 / 07.03.2016
9620
1 дақиқада ўқилади
Футбол ўйини олдидан “Fly Emirates” стюардессалари кўрсатган антиқа намойиш
“Бенфика” ва “Спортинг” жамоалари ўртасидаги ўйин бошланишидан бир неча дақиқа аввал ташкил этилган шоу “Эстадио да Луж” стадионига йиғилган мухлисларни лол қолдирди. Унда “Fly Emirates” авиакомпаниясининг стюардессалари ўйин давомида томошабин-мухлислар ўзларини қандай тутишлари кераклигини шарфлар орқали кўрсатиб беришди. Айниқса, компания ходималарининг махсус кийимда маълумотларни худди самолётда учишдан аввал кўрсатиладиган йўриқномадек тушунтириб бериши олқишларга сабаб бўлди.
Мазкур футбол учрашуви 2015 йилнинг 25 октябрида ўтказилган бўлиб, 3:0 ҳисобида “Спортинг”ни ғалабаси билан якунланган.