Жамият | 23:14 / 09.03.2016
10427
2 дақиқада ўқилади

Пингвин ўзини қутқариб қолган одам билан учрашиш учун ҳар йили 5 минг км йўл сузиб ўтмоқда

Жанубий Американинг Патагония ҳудудида одам ва пингвин ўртасидаги ноёб муносабатлар ўрнатилгани қайд қилинди. Мана кетма-кет 5 йилдан бери шу ерда яшовчи Жуан Перейра де Соуза 2011 йилда қутқариб олган Диндим лақабли пингвинни азиз меҳмони сифатида кутиб олади. Диндим эркакдан 5 минг километр олисда яшайди, деб хабар бермоқда Independent нашри.

Бироқ бундай катта масофа магеллан пингвинини ҳеч ҳам хавотирлантирмайди. Диндим эркак билан июндан февралгача токи патларини ўзгартирмагунча бирга яшайди, сўнгра сузиб кетиб, келаси йил яна қайтиб келади.

Эркакнинг айтишича, у 2011 йилда Рио-де-Жанейродаги пляжлардан бирига чиқариб ташланган, нефтга ботган пингвинни топиб олган. Жуан пингвинни нефтдан тозалаб, уни парваришлаган.

"Ўшандан бери пингвин, кўринишича, мени ўз оиласи аъзоси деб ҳисоблайди. У мендан бошқа бирорта одамга ўзига тегишга ижозат бермайди. Мен эса уни қўлимга олиб, ювинтириб, боқишим мумкин", деб айтмоқда пингвин ҳалоскори.

"Пингвин Жуанни кўргач, хурсандчиликдан итга ўхшаб думини ўйнатишни ва қичқиришни бошлайди", деб айтмоқда биолог Жуан Пауло Кражевски.

Магеллан пингвинлари патагония соҳилларидан ташқари, Оловли Ер, Рио, Перу, Фолкленд ва Хуан-Фернандес оролларида яшайди. Бу пингвинлар 25 йилгача умр кўради.