Жамият | 10:38 / 10.03.2016
6928
1 дақиқада ўқилади

Бангкок кўчаларидаги юзлаб пандалар (Фото)

Таиланд пойтахти Бангкокда франциялик рассом Пауло Гранжоннинг «1600 панда» номли кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. «РИА Новости» сайтига бу кўргазмадан фотожамланма жойлаштирилган.

Бундай кўргазмадан асосий мақсад сайёра табиати сақлаш ва асраб-авайлашга муҳтож эканлигини эслатишдан иборат ҳисобланади.

Кўргазма шу кунгача Франция, Италия, Германия ва Жанубий Кореяда ҳам ўтказилган. Кўргазманинг Таиланддаги қисми мамлакатнинг турли ҳудудларида 24 мартга қадар ўтказилади.

Қайд этиш керакки, ёввойи табиатда айнан 1600 дона панда қолган ва кўргазманинг номланиши шунга асосланади. Рассом пандалар қайта ишланган қоғоз ёрдамида ясаган ва унинг пандаларидан ҳеч бири бошқасидан фарқланади.