Жамият | 12:14 / 10.03.2016
11594
2 дақиқада ўқилади

Нилуфар Усмонова: “Инстаграмда ҳақоратли сўзларни ишлатганларни “каламуш” деб атайман”

Хонанда Нилуфар Усмонова “Shok.uz” сайтига берган интервьюси интернетга жойланди. Хонанда бошловчининг берган саволларига шаддод ва ҳазиломуз тарзда жавоб берди. Бироқ суҳбат давомида жавоблар охиригача туганланмай узилиб қолинганига гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Нилуфар Усмонова “Тарона Рекордс”ни тарк этмаганини, юзини ҳеч қандай операция қилдирмагани, соғлиғи ҳақидаги миш-мишлар нотўғри эканлиги, тез орада ўзининг арт-директори Шоҳрух Яссавий билан янги лойиҳа тайёрлаганини таъкидлаб ўтди.

Мухлисларнининг “Нилуфар Усмонова уч нафар фарзандини учта турмуш ўртоғидан туққан бўлса-да, жуда бахтли аёл” деган фикрларига нисбатан бу нотўғри фикр эканлигини қайд этди.

Инстаграм тармоғида баъзи фикрларга хонанда қўпол жавоб беришини тан олди.

“Нилуфар Усмонова овози йўқолгани учун унинг қўшиқларини Юлдуз Усмонова куйлаб бермоқда” деган мулоҳазани эса муҳлисларнинг навбатдаги ғийбати эканлигини таъкидлаб, исботи учун жонли ижрода куйлаб берди.

Шунингдек, хонанда болажонлар учун “Хару ва уч тошнинг сири” номли китоб ёзганини айтиб ўтди.

Видео-интервьюни томоша қилинг.