Спорт | 08:28 / 11.03.2016
2101
1 дақиқада ўқилади
Европа лигаси. «Боруссия Д» дастлабки учрашувда «Тоттенҳэм»дан устун келди
10 март оқшомида Европа Лигасининг нимчорак финал баҳсларига старт берилди.
Қуръага кўра «Боруссия Д» жамоаси дастлабки баҳсни ўз уйида «Тоттенҳэм»га қарши олиб борди.
Қизиқарли курашларга бой ўтган учрашувда мезбонлар йирик ҳисобда рақибларини мағлубиятга учратди. Обамеянг ҳисобни очган бўлса, Марко Ройс дублга эришди.
“Боруссия Д” – “Тоттенхэм” 3:0 (1:0, 2:0)
“Сигнал Идуна Парк”
Голлар: Обамеянг, 30, Ройс 61,70.
Боруссия Д – Вайденфеллер, Хуммельс, Шмельцер, Дурм, Пишчек, Кастро, Бендер (Суботич, 58), Мхитарян, Вайгль, Ройс, Обамеянг.
Тоттенхэм – Льорис, Алдервейрелд, Дэвис, Триппьер, Виммер, Кэрролл, Мэйсон, Шадли (Дембеле, 58), Эриксен (Ламела, 65), Сон Хюн Мин (Кейн, 76), Онома.
Огоҳлантиришлар: Кэрролл (35), Ламела (67).