Фан-техника | 00:53 / 11.03.2016
21349
2 дақиқада ўқилади

Гугурт қутиси ёрдамида микрофон ясанг

Биз қўл меҳнати ёрдамида яратилган ноёб ихтиролар, қизиқарли муҳандислик ишлари, техник топилмаларни жуда ҳам яхши кўрамиз. Youtube DaveHax канали гугурт қутиси ва тошқалам ёрдамида қандай қилиб микрофон ясаш мумкинлиги тасвирланган видеони чоп этди. Мазкур оддий лойиҳа кўмагида сиз уйингизда мустақил равишда микрафон ясаб, ўзингиз истаган мусиқа ва товушларни тинглаш имконига эга бўласиз.

Шунингдек, бу лойиҳага батарея, баъзи симлар, қулоқчин ёки динамик ҳам керак бўлади. Ушбу электрон тажриба болалар билан биргаликда ясалса, янада қизиқарли бўлади.

1. Қутини гугуртлардан тозалаб олинг ва учли қалам ёрдамида қутининг тугалланган бурчагининг ўртасига иккита нуқта чизиб олинг ва уларда тешик ҳосил қилинг.

2. Кейин ўткир тиғли пичоқ билан графитни олиш учун қаламни иккига бўлиш керак ва текис юза ҳосил қилиш учун қайчи тиғини тепа ва пастга ишқалаш керак.

3. Графитларни гугурт қутмсидаги тешикларга ўрнатинг.

4. Калтароқ графитни олиб, текис юза томонини гугурт қутидаги графитлар устига қўйинг, текис юза уни сурилиб кетишдан асрайди.

5. Кейин эса 9 вольтлик батарейкани сиз яратган микрофонга уланг. Буни амалга ошириш учун “крокодил” қисқичлардан фойдаланиб графитлардан бирини батарея билан боғланг.

6. Энди эса батареянинг иккинчи терминалини қулоқчин симига уланг. Учинчи қистирғични гугуртдаги иккинчи графит билан қулоқчин симига уланг.

Сизнинг микрофонингиз тайёр бўлди! Уни ишлаётганини текшириш учун, симни қулоқчинга улаб, гугурт қутисига аста чертиб қўринг. Энди қулоқчинлар орқали товуш эшитишингиз мумкин. Сиз узунроқ симлар билан микрофоннинг масофасини ҳам узайтиришингиз мумкин.