Спорт | 12:07 / 13.03.2016
2550
2 дақиқада ўқилади

Зинедин Зидан: «Ёзги трансферлар? Мен у вақтда «Реал»да бўлишим аниқ эмас»

«Реал» жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионатининг навбатдаги турида «Лас-Пальмас»га қарши ўйин арафасида журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди. У саволларга жавоб қайтариш чоғида мавсум якунида жамоада бўлмаслиги мумкинлигини истисно этмаган.

«Ҳа, биз кетма-кет 3та ўйинда ғалаба қилдик, ўйин яхши йўлга қўйилган, машғулотларимизда ҳам ажойиб муҳит юзага келган. Қачонки ғалабалар қилар экансан, барчаси жойида бўлади. Дербидан кейин [«Атлетико»га қарши 0:1 ҳисобидаги мағлубиятли ўйин] вазият бошқача эди. Аммо ҳозир биз олға ҳаракатланаяпмиз, олдиндаги ўйинлар ҳам осон кечмаслиги аниқ.

Ёзги трансферларми? Бу саволга жавоб қайтара олмайман. Чунки, ўша вақтда «Реал» бош мураббийлигида бўлиш-бўлмаслигимни ўзим билмайман. Мавсум якунлансин, кейин кўрамиз.

Атрофда кўп гап-сўзлар юрибди. Бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Мен эса ҳозир фақат олдиндаги ўйин ҳақида қайғурмоқдаман», – дейди Зидан.

28 турдан кейин «Реал» примеро турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.