Жамият | 13:05 / 16.03.2016
4460
2 дақиқада ўқилади

Бедаво касалликка чалинган бола Эминемнинг қўшиғини классик услубда куйлаб барчани лол қолдирмоқда

Нью-жерсилик 12 ёшли Спарш Шаҳ исмли боланинг видеоси интернетдаги энг сўнгги шов-шувли воқеага айланди.

Интернетда унинг реп-хонанда Эминемнинг 2010 йилдаги хит таронаси бўлган “Not Afraid”ни классик услубда куйлагани интернет фойдаланувчиларини ҳайратда қолдирди.

Остеопсатироз (мўрт суякларининг ривожланмаганлиги) номли бедаво касаллик билан дунёга келган Спарш Шаҳ суяклари жуда нозик бўлганлиги сабаб ногиронлар аравачасида юради. Бироқ бу касаллик унинг руҳиятига асло таъсир кўрсатмайди.

Унинг фейсбукдаги саҳифасида, Шаҳ оёқ ва қўлларини яхши ишлата олмаслиги, бошқа болаларга ўхшаб бемалол югура ва юра олмаслиги айтиб ўтилган. 12 йиллик ҳаёти давомида унинг суякларида 125дан ортиқ синиш ҳолатлари кузатилган.

Спаршда мусиқага нисбатан илҳом пайдо бўлишида жуда кўплаб санъаткорлар, жумладан, унинг энг севимли юлдузи бўлмиш Эминем ва Крис Браун сабабчи бўлган. Шунингдек, хинд актёри Салмон Хоннинг ижоди ҳам катта қизиқиш уйғотган.

Барча қийинчиликларга қарамай, Шаҳнинг руҳияти чўкмаган. У ўзининг қобилияти билан қўшиқ куйлашга ҳаракат қилди ва миллиардлаб инсонларга у каби имконияти чекланган болалар ҳам ўз орзусига ета олиши мумкинлигини исботлаб берди.

Хабар қилинишича, Спарш 10та қўшиқ, ҳикоялар, шерлар ва мақолалар яратган ва улар ТВ-шоу ҳамда радиода доимий тарзда берилиб борилади.

Мазкур видео-ролик 2016 йилнинг январь ойида YouTube'га юкланган бўлиб, шу кунга қадар уни 1 475 824 га яқин киши томоша қилган.

Фейсбукда эса ролик 10 000дан ортиқ лайклар йиғди ва 603 минг марта томоша қилинди.