Спорт | 12:27 / 17.03.2016
1999
1 дақиқада ўқилади

Кениялик спортчи финишда лентага ўралиб қолди

Кениялик енгил атлет Роберт Мбити Британияда бўлиб ўтган яриммарафонда ғолиб бўлди. Спортчи югуришга жуда ҳам берилиб кетганлиги учун, финиш лентасига ўралиб қолди.

Бундан ташқари, лентани ушлаб турган ходим ҳам уни қўлидан чиқариб юбормади.

Мбитининг ютуғи учун унга 1500 фунт миқдорида соврин беришди.