Жамият | 20:01 / 18.03.2016
2400
2 дақиқада ўқилади

Интернет-блогер нарсалар устига эритилган металларни қуйиб видеога олмоқда

Блогер Эрнесто Госалез YouTubeда Tito4re лақаби билан машҳур бўлиб, тармоқда эритилган металлар маиший нарсалар ва моддалар билан қандай реакцияга киришиши ҳақида видеоларни юкламоқда.

Ўзининг тадқиқотларини у теннис тўпи, пойабзаллар, қаламлар ва кокослар билан ҳам ўтказган, лекин унинг озиқ-овқатлар устида ўтказган синовлари унга машҳурликни келтирди. Ўзининг роликларида Tito4re, мисол учун, попкорн, сақич, анор, кофе ва картошка-фри билан ўтказган. Госалез ҳаттоки стейкни эритилган мисда “қовуриб”, уни татиб кўрмоқчи ҳам бўлди.

Унинг каналидаги энг машҳур видео «Макдоналдс»нинг биг-маки устида ўтказилган синов бўлди. Бу роликни Business Insider нашри мақоласидан сўнг, ҳафтада 4 миллион киши кўриб чиқди.

Изоҳларда Tito4re унинг синовларини ҳаётда такрорламасликларини сўраб мурожаат қилди, чунки у тадқиқотларда ишлатадиган мис ва алюминий 1000 ва 600 °C ҳароратида эрийди.

“Мен ўтказадиган синовлар жуда ҳам хавфли ва уларни уйингизда ҳеч қачон ўтказманг. Ўзингизни бўш қўйинг ва бундай хавфли тадқиқотларни ўзимга қўйиб беринг”, дейди Tito4re.