Жаҳон | 07:45 / 18.03.2016
1687
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея яна баллистик ракета учирди

Шимолий кореяликлар Япон денгизига навбатдаги баллистик ракетани учиришди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг “Рёнхап” ахборот агентлиги маълум қилди.

Бошқа тафсилотлар ҳозирча берилмаган. Аввалги иккита баллистик ракета учирилгани 10 мартга ўтар кечаси маълум қилинганди.

Кейинроқ Шимолий Корея янги ядровий синовлар ўтказилишини эълон қилди.

Шу муносабат билан Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москвага Шимолий Корея томонидан ядровий амбициялар ва таҳдидлар керак эмаслигини айтган. Ўз навбатида  АҚШ президенти Барак Обама Шимолий Кореяга қарши янги санкциялар киритишни буюрганди.