Барчага керакли бўлган 10та одат
Бугунги замон кишисининг ҳаёти шиддат билан кечмоқда. Биз ҳар куни бажарилиши лозим бўлган кўплаб ишлар ва мажбуриятлар қуршовида қоламиз – уларни тайёргарликсиз уддалаш қийин бўлади. Афсуски, камдан-кам кишиларгина бу ҳақда бош қотиришади. Лекин нафақат ишингизни, балки шахсий ҳаётингизни ҳам тартибга келтириш учун бир кунда атиги ўн дақиқа етарли бўлади. Қуйидаги 10та одатни ўзлаштира олсангиз, афсусланмайсиз.
Медитация
Атиги 10 дақиқа ичида сиз фикрларингизни тартибга солиб, миянгизни тинчлантиришингиз мумкин. Медитация иш самарадорлигини ҳам оширади.
Саломатлик
Кўзлар, бел, қўллар – офисда ишлайдиган инсоннинг деярли бутун танаси зўриқишга учрайди. Бир соатда атиги ўн дақиқа вақтингизни енгил жисмоний машқларга ажратинг: бу сизнинг саломатлигингизни келгусидаги жиддий муаммолардан асрайди.
Вақтинчалик тўсиқлар
Бу ерда бир оз тер тўкишингизга тўғри келади. Кун давомида бажарадиган ҳар бир ишингиз учун тегишлича вақт ажратинг ва режангиздан оғишманг. Бир ҳафтадан сўнг онгингиз сизни тезроқ ишлашга ўргатади ва сиз ажратилган вақтни аниқ ҳис қила оладиган бўласиз.
Тез ўқиш
Кўпинча қисқа муддат ичида катта ҳажмдаги маълумотни ўзлаштиришимизга тўғри келади. Одатдагидан кўра тезроқ ўқишга ва маълумотларни тезроқ қабул қилишга уриниб кўринг. Бунда аудиокитоблардан фойдаланиш ёрдам беради: китоб ўқиш тезлигини уч мартага оширинг. 5-10 дақиқадан кейин онгингиз бундай тезликка мослашади ва тезроқ ишлай бошлайди.
Заковат
Мунтазам равишда заковатни ошириб бориш учун кунига ўн дақиқа етарли. Кунни интернет орқали нодир маълумотларни ўқишдан бошлашни одат қилинг – бир ҳафтадаёқ кейинги ойларда ўрганганигиздан кўра кўпроқ билимга эга бўласиз.
Вазифаларни тақсимлаш
Бу маслаҳатимиз ўта катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлайдиганлар учун фойдали. Биринчи навбатда ишингизнинг муҳим жиҳатларини ажратишни ўрганинг. Шундан кейин қайси ишни ўзингиз, қайси ишни эса ҳамкасбларингиз ёки қўл остингиздагилар бажариши мумкинлигини аниқлаб оласиз. Бундай таҳлил одатда 10 дақиқадан ортиқ вақтингизни олмайди.
Масъулиятли бўлиш
Биз кўпинча амалга оширолмаган ишимиз учун баҳоналар топамиз. Ишингиз юришмаганлиги учун «айбдор» қидириш ўрнига хатоларни таҳлил қилиб чиқинг. Албатта, бу айтишга осон, лекин бажарса бўлади.
Эслаб қолиш техникаси
Эслаб қолиш техникасини ўзлаштириш ҳам зарар қилмайди. Бу техника сизга муҳим нарсалар, одамларнинг исмлари ва бошқа маълумотларни эсдан чиқармасликка ёрдам беради. Бундан ташқари, хотирани кучай тириш миянинг кундалик воқеаларга жавоб бериш даражасинга таъсир кўрсатади. Бошқача айтганда, хотирангизни кучайтиринг – ақлли бўласиз.
Режалаштириш
Ҳар оқшом режалаштириш самарали куннинг асосидир. Кўпчилик кишилар режалаштириш кўп вақтни олади деб ҳисоблашади. Бироқ аслида эртанги кун ишларини режалаштириб ёиб чиқиш учун 7-10 дақиқа етади. Бу ўз навбатида, майда-чуйдаларга чалғимасликка ва белгиланган мақсад сари ҳаракатланишга ёрдам беради.
Pomodoro техникаси
Ҳаётида бирор нарсага эришишни мақсад қилган ҳар қандай инсон учун тайм-менежмент жуда муҳимдир. Айни пайтда вақтни назорат қилишнинг энг яхши техникаси Pomodoro техникаси бўлиб турибди. Уни эгаллаш жуда осон: таймерни 25 дақиқалик оралиққа қўйиб қўясиз – мана шу оралиқ вақт ичида ҳеч нарсага чалғимасдан фақат иш қиласиз.
Манба: xabardor.uz