Жамият | 10:59 / 22.03.2016
2598
1 дақиқада ўқилади

Шуҳрат Қаюмов 22-23 март кунлари Истиқлол санъат саройида концерт беради

Хабарингиз бор Тошкентнинг муҳташам “Истиқлол” санъат саройида 22-23 март кунлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмовнинг концерт дастури бўлиб ўтади.

Ушбу концерт дастурининг ажралиб турувчи жиҳати шундаки, унда куйланажак қўшиқларнинг бари жонли ижрода куйланади. Чунки қўшиқни жонли ижрода куйлаш, аввало, хонанданинг маҳоратидан дарак беради, қолаверса, тингловчининг ҳам кайфиятига ижобий таъсир этади. Қўшиқ янграётган даврада, муҳитда ўзгача тароват пайдо бўлади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов кўп йиллардан бери ўзининг дилга яқин қўшиқлари билан халқимиз меҳрини қозонган хонанда сифатида эътироф этиб келинади. Унинг репертуаридаги қўшиқларни жонли тинглаш эса дилларга ўзгача сурур, ўзгача фараҳ индиради.