Фан-техника | 16:26 / 25.03.2016
2527
4 дақиқада ўқилади

АҚШда хуррак отишга қарши каравот ихтиро қилинди

23 март кунидан Kickstarter’да Balluga деб номланган “ақлли” каравотга тўшак ишлаб чиқариш учун маблағ тўплашга йўналтирилган кампания ишга тушди. Balluga керакли ҳароратни ушлаб туришга, оптималь ҳолатдаги уйқуни таъминлашга, ҳаттоки, хурракка қарши курашишга ҳам ёрдам беради.

Ихтирочилар фикрича, Balluga биринчи ҳақиқий ақлли каравот бўлиб, реал вақт режимида тушларни бошқара олади. Шунингдек, улар шарсимон ҳужайрали ҳаво билан тўлдирилган матрас вақт ўтган сайин эскириб, текисланиб қолмаслигига ваъда қилишди.

Матраснинг ҳар бир қисмида ҳаво босими автоматик тарзда кўтарилади ёки пасаяди. Бу эса дам олаётган кишининг танаси ҳар доим тўғри ҳолатда бўлишига ёрдам беради. Алоҳида ҳужайралар шу даражада юмшоқки, улар соғлом қон айланиш тизимини чекламайди. Шунинг билан бирга, кераклича мустаҳкам бўлиб, умуртқани тўғри ушлашни таъминлаб беради.

Матрас қаттиқлигини ҳар сафар фойдаланилганда ўзгартириш мумкин ва унинг ҳар бир томонига тизим ўз ҳароратини ўрнатишга имкон беради. Шунингдек, “ақлли” кароватни ҳордиқ чиқариш ва ухлашга ёки аксинча, белгиланган вақтда тезроқ туришга ёрдам берувчи вибромассаж сифатида ишлатиш мумкин.

Balluga каравотида тунги ёритгич тизими мавжуд бўлиб, у ярим кечаси туриш керак бўлганида қоронғида бошқаларни безовта қилмасликка ёрдам беради.

Будан ташқари, “ақлли” каравот хурракни тўхтата олади: унда ўрнатилган овозли датчик хурракни автоматик тарзда пайқай олади. Шундан сўнг, матраснинг бошида жойлашган қисми ҳавога тўлиб, ёстиқни кўтаради ва натижада ухлаётган кишининг нафас йўлларини очишга кўмаклашади.

Balluga симсиз пульт ёки iOS ёки Android гаджетларига ўрнатилган дастурлар орқали бошқарилади. Ихтирочилар келажакда каравотни янги уй смарт-техникалари билан биргаликда ишлатиш учун бошқа дастурчилар билан ҳамкорликда ишлашни режалаштиришган.

Каравотни синовдан ўтказган The Verge нашри муҳаррири Жеймс Винсент уни матрас қулайлигини ростлашга ёрдам берувчи энг жозибали тўшаклигини таъкидлади. Бироқ у юқорида қайд этилган барча функциялар кафолатли ишлашига жавоб бера олмаслигини қайд этиб ўтди. University College London Hospitals’нинг тушлар бўйича мутахассиси Balluga каравотининг тана жойлашувини қулай қилиб мослаштириб қўйиши хурракни тўхтатиш учун етарли бўлмаслигини айтиб ўтди. Шунингдек, тизим уйқу пайтидаги апноэ (пишқириш ёки товушнинг бўғилиши билан янгиланувчи нафас ҳаракатларининг тўхтаб қолиши) синдроми олдида кучсиз эканлигини ҳам қайд этди.

Balluga кароватининг бош директори Жо Катан (Joe Katan) журналистларга компания қурилмани тиббий синовдан ўтказишни режа қилгани, бироқ, айни дамда бир неча иш жараёнлари охирига етмаганини, бунинг учун эса моддий маблағ зарурлигини айтиб ўтди.

Balluga`нинг Kickstarter’даги нархи бир кишилик матрас учун 1.2 минг доллар ва икки кишилик матрас учун 1,5 минг долларни ташкил этади. Бир кишилик каравот (матрас ва конструкция) 2 минг доллар, икки кишилик эса — 2,5 минг долларга айланади.