Спорт | 09:11 / 25.03.2016
1937
1 дақиқада ўқилади
Висенте дель Боске Италияга қарши ўйин вақтида арбитр билан тўқнашувдан кейин йиқилиб тушди
Испания терма жамоаси бош мураббий Висенте дель Боске Италия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви вақтида қанот ҳаками билан тўқнашиб кетгач оёқларида тура олмасдан ерга қулади.
Бу воқеа ўйиннинг 20 дақиқаси ўтиб бораётган вақтда рўй берди. Бу вазиятда чап қанот ҳаками чизиқ бўйлаб ҳаракатлана туриб, майдонга яқинроқда турган дель Боскени пайқамай қолди ва уни туртиб ўтиб кетди. Мураббий бу зарбадан жабрланмаган ва ўзи мустақил равишда ўрнидан кўтарилган ҳамда жилмайган ҳолда бориб арбитрнинг қўлини сиқиб қўйган.
Унинг йиқилиши ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига "Манчестер Юнайтед" мураббийи Луи ван Гаалнинг "Арсенал"га қарши ўйин вақтида ўз ихтиёри билан тўртинчи ҳакам олдида "қулаб бериши"ни эслатган.