Жамият | 20:50 / 27.03.2016
2545
2 дақиқада ўқилади

Актёр Ҳью Жекман Сиднейдаги пляжда одамларни чўкиб кетишдан асраб қолди

Австралиялик актёр Ҳью Жекман Сиднейдаги пляжда бўрон бошлангач, ўз ўғли ва бошқа дам олувчиларни чўкиб кетишдан қутқариб қолди. Бу ҳақда Guardian хабар берган.

Актёр ва унинг ўғли бўрон бошланиши арафасида сувда бўлишган. Аввалига у кичик қизчани тўлқиндан тўсган. Кейин кекса кишининг қирғоққа чиқиб олишида кўмаклашган. Шундан сўнг у ўзининг 15 ёшли ўғли Оскарни қирғоққа чиқариб қўйган.

"Биз сувда 20 дақиқа давомида сузиб юргандик, лекин ҳеч қандай хавф сезмагандик. Шунда бирдан улкан тўлқинлар ёпирилиб кела бошлади. Ҳью хотиржамликни йўқотмаган ҳолда одамларга қирғоққа чиқишда ёрдам бера бошлади", дея гувоҳларнинг сўзларидан иқтибос келтиради Guardian нашри.

Бу ҳодисадан кейин пляж ёпиб қўйилган.

Ҳью Жекман "Люди X" кинокомиксларидаги иштироки орқали танилган. Унинг фильмлари орасида "Ван Хельсинг", "Австралия", "Пўлат бўлиш", "Қувғинди" каби номлар бор.