Спорт | 07:41 / 27.03.2016
1608
2 дақиқада ўқилади

Англия Германия билан учрашувда иродали ғалабага эришди

Футбол бўйича Англия терма жамоаси Германияга қарши ўртоқлик учрашувида меҳмонда ғалабага эришди. Берлиндаги "Олимпиаштадион" стадионида ўтган учрашув 2:3 ҳисобида якунланди.

Инглизлар учрашувнинг 61-дақиқасига келиб 2:0 ҳисобида ютқазаётган эдилар, бироқ улар қолган вақт ичида ўзларининг барча маҳоратларини ишга солиб, ўйинни ўз фойдаларига ҳал қилишга муваффақ бўлдилар. Амалдаги жаҳон чемпионлари сафида голларни Тони Кроос ва Марио Гомес, инглизлар сафида эса голларни Харри Кейн, Жейми Варди ва Эрик Дайер киритдилар. Дайер ўз голини 90-дақиқада киритишга муваффақ бўлди.  

Ўртоқлик ўйини
Германия – Англия 2:3 (1:0, 1:3)
Голлар: 1:0 – 43 Кроос, 2:0 – 57 Гомес, 2:1 – 61 Кейн, 2:2 – 75 Варди, 2:3 – 90 Дайер.
Германия – Нойер, Хуммельс (Та, 46), Хектор, Рюдигер, Хедира, Жан, Кроос, Ўзил, Ройс (Шюррле, 64), Мюллер (Подольски, 75), Гомес (Гетце, 79).
Англия – Батленд (Форстер, 45), Кэйхилл, Дайер, Роуз, Клайн, Алли, Лаллана (Баркли, 71), Хендерсон, Смоллинг, Кейн, Уэлбек (Варди, 71).
Огоҳлантиришлар: Жан (39), Дайер (81).