Фан-техника | 23:31 / 27.03.2016
2051
1 дақиқада ўқилади

Microsoft "Юлдузлар жанглари" услубидаги голографик телепортацияни намойиш қилди

Microsoft компанияси голограммалар ёрдамида телепортация қилиш (бирор нарсанинг бир жойдан йўқолиши ва унинг бир онда бошқа жойда пайдо бўлиши) усулини намойиш қилди. Бундай технологиялар " Юлдузлар жанглари" фильмида намойиш қилинган, деб хабар бермоқда The Verge нашри.

HoloLens лойиҳаси ишлаб чиқувчилари "голопортация"ни намойиш қилишди. Голограмма ёрдамида телепортация қилинадиган одам катта миқдордаги 3D-камералар ўраб олинган ҳолда бир хонада бўлади. Улар реал вақтда ҳаракат ва нутқни ёзиб олиб, сўнгра ёзиб олинган маълумот бошқа хонага проекцияланади. Бу ерда HoloLens фойдаланувчиси ўз суҳбатдошини кўриши ва у билан ҳаракатга киришиши мумкин бўлади.

Таъкидланишича, Microsoft ушбу қурилмаларни оммавий равишда ишлаб чиқармоқчи.