Спорт | 15:11 / 27.03.2016
1307
1 дақиқада ўқилади

Роберто Баджо Контенинг ўрнига Италия терма жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин

Италия футбол федерацияси Евро-2016 турнири якунидан сўнг мамлакат миллий терма жамоаси бош мураббийлигидан кетадиган Антонио Конте ўрнига олиб келиш учун номзодлар рўйхатини кенгайтирди.

EuropaCalcio.it сайтида хабар берилишича, федерация раҳбари Карло Тавеккионинг шорт-листига «мовий гвардия»нинг собиқ юлдузларидан бири Роберто Баджо ҳам кирган.

49-ёшли бу мутахассисда мураббийлик тажрибаси бўлмасада, у ишлаш учун лицензияга эга. 2010 йилдан 2013 йилгача Баджо Италия футбол федерациясида болалар футболи соҳасида фаолият кўрсатганди.

Бундан олдинроқ, Италия терма жамоаси бош мураббийлиги учун Жан Пьеро Гасперини, Эусебио Ди Францеско ва Луиджи ди Бьяджо (у айни вақтда Италия ёшлар терма жамоаси устози ҳисобланади) номзодлари кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш