Жаҳон | 14:21 / 27.03.2016
2902
2 дақиқада ўқилади

Саёҳат учун энг яхши масканлар ўнталиги

Бир йил давомида TripAdvisor сайти миллионлаб фойдаланувчиларининг таассуротларини ўрганиб чиқиб, энг яхши масканлар учун Travelers' Choice (“Саёҳатчилар танлови”) соврини ғолибларини эълон қилди. TripAdvisor маркетинги бўйича директор Барбара Мессинг ўзининг расмий эълонида шундай деди:
“Travelers' Choice соврини саёҳатчилар ташриф буюрадиган энг машҳур масканлар учун тақдим этилади ва ғолиблар сайёҳларнинг сайтимизда қолдирган таассуротлари ва меҳмонхоналарнинг банд қилиниш кўрсаткичига қараб танланади. Ёзги таътилни режалаштираётганлар биз тақдим этаётган учун энг яхши масканлар ўнталигидан бирига ташриф буюришнинг айни вақти деб ўйлайман”.
10. Убуд


Индонезиянинг Бали оролида жойлашган Убуд шаҳри ўзидан аввалги бешта ўринни ортда қолдириб, TripAdvisors рейтингининг ўнинчи поғонасини эгаллади.

9. Нью-Йорк


Нью-Йорк шаҳри АҚШнинг энг машҳур саёҳат маскани бўлиб, ўтган йилдан икки поғонага кўтарилди ва тўққизинчи ўринга эришди.

8. Ханой


Ханой шаҳри бу йил тўрт поғонани бой берди, аммо топ-10 таркибида қолишга муваффақ бўлди.

7. Рим


Рим эса икки йил кетма-кет еттинчи ўринни эгаллаб келмоқда.

6. Прага


Прага бир поғона пастга тушиб, олтинчи ўринга жойлашди.

5. Сиамреап


Камбожанинг Сиамреап шаҳри уч ўринни бой бериб, бешинчи поғонага тушиб қолди.

4. Париж


Париж шаҳрида ўтган йилнинг ноябрь ойида содир этилган терактлар саёҳатчилар оқими камайишига таъсир қилмади. Франция пойтахти беш поғонага кўтарилиб, фахрли тўртинчи ўринни забт этди.

3. Марокаш


2015 йил рейтингида биринчи бўлган Марокаш шаҳри бу йил учинчи ўринга тушиб қолди.

2. Истанбул


Истанбул бир поғона кўтарилиб, иккинчи ўринга жойлашди.

1. Лондон


Лондон эса жорий йилда беш поғона кўтарилиб, TripAdvisor рейтинги ғолибига айланди.