Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йоахим Лёв: «Англия ғалабага ҳақли эди, биз ўйинда тўпни назорат қила олмадик»
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Англия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувидан (2:3) кейин журналист саволларига жавоб берди.
– Англия ғалаба қозониш учун ҳақли эди деб ҳисоблайман. Биз яхши ҳаракат қилмадик ва ўйинда тўпни назорат қила олмадик.
– Иккинчи таймда нима бўлди? Ахир Англия 30 дақиқа ичида 3та гол урди.
– Бизнинг ҳимояда катта тешиклар пайдо бўлди. Ҳимоядаги муаммолар биринчи таймда ҳам бор эди. Қолаверса, инглизларнинг янги авлодидан иборат жамоа тезкор ўйин кўрсатди.
– Ҳуммельснинг захирага олинишига нима сабаб бўлди?
– Унинг мушакларида спазма (тортилиш) содир бўлди, – дейди Лёв.