Спорт | 18:19 / 28.03.2016
2376
1 дақиқада ўқилади

"Барселона" ва "Реал" ёшлари ўртасида "кичик эль-класико" ўтказилди

Лионель Месси, Криштиану Роналду ва бошқа футбол юлдузларинининг давомчилари бўлиб етишадиган ёш футболчиларнинг шу ҳафтада ўтказилган "мини классикоси" ўзаро қарама-қаршиликда ўзига хос бурилиш ясади.

Ўйин 2016 йил ҳафталик турнири финалида - Европанинг энг яхши жамолари иштирокида бўлиб ўтди.

Испаниянинг энг зўр икки жамоаси ҳам финалда яхши ўйин кўрсатди. "Барса"нинг 10-11 ёшли ўйинчиларининг финал ўйинидаги иштироки омадлироқ чиқди.

Унда "Барселона" вакиллари 2-0 ҳисобида ғалаба қозонган. Голларни Марк Ҳурадо ва Тони Караваса уришган.