Фан-техника | 12:28 / 30.03.2016
2318
3 дақиқада ўқилади

Жейсон Стэйтем LG G5 смартфонининг биринчи реклама ролиги учун бош ролни ижро этди

Америкалик таниқли актёр, "Ташувчи", "Тутқич бермаслар" фильмлари юлдузи Жейсон Стэйтем LG компаниясининг инновацион модуллли смартфони бўлмиш LG G5 реклама ролигида суратга тушди.

LG G5 ва LG Friends қўшимча қурилмаларининг имкониятлари ҳақида сўзловчи бу ролик режиссёри Фредрик Бонддир. У халқаро брендлар учун кўплаб глобал компанияларни бошқарган.

Компаниянинг асосий эътибори LG G5 нинг универсал модулли дизайнига қаратилган бўлиб, у ўйин ўйнаш ва смартфондан фойдаланиб роҳатланиш имкониятларини беради. LG G5 ўз гаджетлари орқали ўзгариши мумкин, масалан, у рақамли камерага ёки HI-Fi аудиоплеерга айланиши мумкин. Ушбу смартфон яшаш тарзини енгиллаштирувчи замонавий технологияларни хуш кўрувчилар учун айни муддаодир.

Суратга олиш ишлари Лос-Анжелесда Energy BBDO креатив агентлиги иштирокида бўлиб ўтди. Сюжетга кўра, Жейсон Стейтем LG G5 дан фойдаланишнинг қувноқ ва қизиқарли имкониятларини намойиш этади. Актёр қизиқарли кичик кўринишнинг ўзида LG G5 нинг "Ҳаёт унда ўйинга жой борлиги билан қизиқдир" шиорини акс эттирган барча қаҳрамонлар ролини ижро этди.

"Назаримда, LG компанияси LG G5 смартфони орқали намойиш этилаётган модулли дизайн концепцияси албатта харидорларнинг эътиборини жалб этади. Мазкур роликни яратиш устида LG компанияси билан ишлаш менга жуда манзур бўлди ва умид қиламанки, буни барча томошабинларимиз муносиб баҳолайдилар", - деди Жейсон Стейтем.

"MWC доирасидаги премьерадан сўнг биз кўпчиликдан улар айнан LG G5 смартфонига ўхшаган қурилмани кутганликларини эшитдик. LG G5 ёрдамида биз смартфон одатий алоқа воситасидан-да ортиқ вазифаларни бажара олишини кўрсатиш, фойдаланишнинг янги имкониятлари билан таништириш ниятидамиз. Бу бизнинг ҳаётимизни яхшилаб, уни янада қизиқ қилади", - деб таъкидлайди LG Mobile Communications компанияси вице-президенти ва маркетинг алоқлар бўлими бошлиғи Крис Йи.

Мазкур реклама ролиги 1 апрелдан Шимолий ва Жанубий Америка, Европа ва Шарқий Осиё ҳамда бир қатор мамлакатларда намойиш этилади. Шунингдек у LG Mobile компаниясининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасига ҳам қўйилди.