Спорт | 11:17 / 30.03.2016
2886
1 дақиқада ўқилади

Месси Аргентина терма жамоаси сафида урган голлари сонини 50тага етказди

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси миллий терма жамоаси сафида урган голлари сонини 50тага етказиб олди. 

ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Боливия терма жамоасига қарши учрашувда (2:0) 28 ёшли аргентиналик футболчи пенальтидан рақиблар дарвозасини ишғол қилди. 

Эндиликда Мессига терма жамоанинг энг яхши тўпурари бўлиш учун еттита гол етишмаяпти. Ҳозирда Аргентина терма жамоасининг энг яхши тўпурари Габирэль Батистута бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 56 гол мавжуд.