Жамият | 11:11 / 30.03.2016
2839
2 дақиқада ўқилади

Нима учун паст тезликдаги интернет соғлиқ учун хавфли?

Паст тезликда ишлайдиган интернет барчани асабига тегади. Айниқса, видео томоша қилаётганда. Ericsson компаниясининг мухандислари ҳам бу каби ҳолатлардан мустасно эмас ва шу сабабли секин ишлайдиган интернетнинг фойдаланувчиларга таъсирини ўрганишга қарор қилишди. Тадқиқотчиларни биринчи ўринда салоҳиятли харидорларнинг хулқи ва ўзини тутиши қай даражада ўзгариши қизиқтирди.

Маълум бўлишича, паст тезликдаги мобиль интернет орқали видеони юклашга уринишда ҳосил бўлувчи стресс қўрқинчли фильмлар кўраётган вақтдаги стресс ҳолатига тенг экан.
Шведлар томонидан ўтказилган мазкур тажриба “Видео оқимлар тезлигидаги кечикиш” (Stress of Streaming Delays) деб ном олди. Бунда тадқиқотчилар инсонларнинг смартфондаги видеоларни кўраётган чоғидаги эмоционал ҳолатини энцефалограмма ва кардиограммага туширишди. Сайт ва видеоларни юклаб олишдаги кечикиш пайти натижасида юрак уришининг тезлиги 38 фоизга ортди. Буферизацияни чақирган қайта кечикиш стресс даражасини икки баробарга оширди. Шундай қилиб, инсон асаб тизими ва юракка салбий таъсир этувчи кучли ҳиссий зўриқишни бошдан кечиради. Бу ҳолат худди ҳолдан тойдирувчи югуришга тенг, бироқ иккинчисида инсон унга тайёр туради. Секин интернет эса барчани жонига тегади. Албатта, бу қисқа тўхтаб қолишларга тегишли.

Тадқиқотчилар одамларни кузата туриб, кимни кўраётган видеоси олти секундга қотиб қолган бўлса, стресс даражаси кўтарилиб, пастга тушишини аниқлашди. Натижада, иштирокчилар энди жорий лавҳани томоша қилишни истамай, бошқа бир видеони кўришга чалғиб кетишлари маълум бўлди.

Умуман олганда, паст тезликдаги интернет деб азоб чекишни ва ўз руҳиятингизни жараҳатлашни кераги йўқ.