Спорт | 14:05 / 03.04.2016
1008
1 дақиқада ўқилади

Андрес Иньеста: “Кройфф ҳақи ғалаба қозонишни истаган эдик, афсус, бўлмади”

“Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста “Реал” билан кечган ўйиндан (1:2) сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Кройфф ҳақи ғалаба қозонмоқчи эдик, аммо ўхшамади. Биз айни дамда бошқа мусобақалар ҳақида ҳам қайғуришимиз керак.

5 апрель куни “Атлетико” билан кечадиган ўйинда зафар қучиш учун бутун жамоани янада бирлаштириш керак”, — деди Иньеста.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш