Спорт | 23:30 / 03.04.2016
1740
1 дақиқада ўқилади
Марсьялнинг голи "Манчестер Юнайтед"га "Эвертон" устидан ғалаба олиб келди
Англия Премьер-лигасининг 32-турида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Эвертон"ни минимал ҳисобда мағлуб этди.
Учрашувдаги ягона тўпни 54-дақиқада Антони Марсьял киритди: Маркус Рэшфорд товони билан Тимоти Фосу-Менсага тўпни узатиб берди, у эса ўз навбатида рақиб дарвозаси бўйлаб Марсьялга тўпни ошириб берди ва Марсьял яқин масофадан дарвозага тўпни йўллашда адашмади.
"Манчестер Юнайтед" 53 очко тўплаб, 5-ўринни, "Эвертон" эса 38 очко билан 12-ўринни эгалламоқда.
Англия Премьер-лигаси, 32-тур
Манчестер Юнайтед – Эвертон – 1:0
Гол: Марсьяль, 54 (1:0).