Жаҳон | 01:02 / 05.04.2016
1829
1 дақиқада ўқилади

Оқ уйда Порошенко ва Янукович вақтидаги коррупция таққосланди

Украинада Пётр Порошенко президентлиги давридаги коррупцияга қарши кураш аввалги президент Виктор Янукович вақтидагига нисбатан катта муваффақият билан бормоқда, деб айтди Оқ уй расмий вакили Жош Эрнест.

"Президент Порошенко Украина ҳукумати билан бирга катта миқдорда аксилкоррупцион ислоҳотларни амалга ошириш истагини кўрсатди. Агар сиз Порошенкодан олдинги президент бўйича маълумотлар билан танишсангиз, унда амалдаги ҳукумат муҳим тараққиётга эришгани равшан бўлади", деб айтди Эрнест.

Эрнест бу ҳақда офшор схемалари ҳақидаги мақоланинг чоп этилиши сабабли АҚШ раҳбариятининг Порошенкога нисбатан муносабати ўзгарганини билиш мақсадида берилган саволга жавобан айтди.

Аввалроқ Украинанинг аксилкоррупцион бюроси Порошенконинг офшор компанияларини тергов қилишдан бош тортгани маълум қилинганди.