Жамият | 17:58 / 05.04.2016
2275
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Россия: Товламачилар "бош оғриғи"га даво топишди

Товламачилар Ўзбекистон фуқароларига Қирғизистоннинг сохта паспортларини сотиб олишни таклиф қилишмоқда. Бу уларга Қирғизистон фуқароси сифатида ишга жойлашишга ёрдам беради. Қийин вазиятда қолган баъзи ўзбекистонликлар Россияда тинч яшаб, ишлашлари учун шу йўлни тутишга мажбур бўлишмоқда.

Sputnik мухбири норасмий муҳожир сифатида товламачиларга "ёрдам сўраб" мурожаат қилди. Ҳужжатларни расмийлаштирувчи бундай идораларнинг телефонларини интернетдан бемалол топиш мумкин. Бажонидил "ёрдам" беришга рози бўлишди. Тушунтириш ишларини олиб боришди, фақат охирида кўчада ҳужжатларнинг асли эмас, нусхаси билан юришга тўғри келишини қўшиб қўйишди. Нима учун асл нусхалар полицияга ёқмаслигига изоҳ беришмади.

Россия паспортини олишга 80 минг рубль кетса, Қирғизистон паспортига - 5 минг рубль, сохта патент - 10 минг рубль. Тиббий маълумот учун 1,5 минг рубль харажат қилинади, 2 минг рубль учун эса қайд этиш мумкин.

"Миграция ва қонун" ахборот-ҳуқуқ маркази раҳбари Гавҳар Жўраеванинг Sputnik нашрига берган маълумотида нима учун ўзбекистонликлар қонунга хилоф иш тутганликларига изоҳ бериб, "У ерда ўзбеклар қирғиз ва тожиклардан кўп. Ўзбекистон Украина ва Қозоғистондан кейин учинчи ўринда туради. Муҳожирларнинг аксарияти мослашиши қийин кечувчи ёшлар. Кўпчилик ёшлар клиниг компаниялар ва қурилиш бизнесида ишлашади. Шунинг учун иш ўринларини йўқотиб қўйишдан қўрқадилар", деб таъкидлади.

Гап шундаки, ўзбекистонликлар Россияда 90 кунгина визасиз юришлари мумкин. Муддат тугаши билан улар ортга қайтиши керак бўлади. Шу туфайли кўп муҳожирлар Қирғизистоннинг сохта ҳужжатларини қўлга киритишга қизиқиб қолишган.