Жамият | 17:27 / 05.04.2016
3044
1 дақиқада ўқилади
Ургут яқинида 4,8 магнитудали зилзила қайд этилди
Ўзбекистоннинг турли нуқталарида 5 апрель куни соат 17:12да кучсиз ер қимирлаши сезилди.
Соат 17:13да твиттер фойдаланувчилари зилзила ҳақида ёза бошлашди.
Самарқандда ер қимирлади. Сезганлар РТ!
— Farhod Norbutayev (@Samarqandiy) 5 апреля 2016 г.
Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкентда яшовчилар тахминан 3-4 балл атрофидаги ер қимирлашини қайд этишган.
Ўрта Ер денгизи-Осиё сейсмология маркази сайтидаги маълумотга кўра, бу зилзила ўчоғи Ўзбекистон шарқида деб қайд этилган.
4,8 магнитудали бу зилзила ўчоғи Душанбе шаҳридан 167 км, Самарқанддан 43 км, Ургут шаҳридан 18 км масофада жойлашган. Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда бўлган.