Жамият | 09:01 / 05.04.2016
1761
1 дақиқада ўқилади

Петербургда ўзбекистонлик аёл ўз фарзандини сотмоқчи бўлди

Петербург шаҳридаги Октябрь тумани суди Ўзбекистон фуқароси бўлган аёлни қамоққа олишга буйруқ берди. У 800 минг рубль эвазига ўзининг 4 ойлик ўғлини сотиб юбормоқчи бўлганида қўлга олинган.

Бундан олдинроқ, Ўзбекистон фуқароси бўлган 34 ёшли Гавҳар Абдуназарова 31 март куни шаҳардаги Қозон кўчасида жойлашган кафеда 4 ойлик ўғлини 800 минг рубль эвазига сотаётганида қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Айни вақтда чақалоқ шифохонада. Абдуназаровага нисбатан "одам савдоси" жинояти бўйича айб қўйилиши кутилмоқда.