Жаҳон | 09:55 / 06.04.2016
1792
2 дақиқада ўқилади

Mossack Fonseca асосчиси компаниянинг "хориждан бузиб кирилиш қурбони" бўлганини айтди

Mossack Fonseca юридик фирмаси асосчиларидан бири Рамон Фонсека интернетда чоп этилган, дунёнинг йирик сиёсатчилари, машҳур одамларининг офшор ҳисоб рақамлари ҳақидаги миллионлаб ҳужжатлар "хориждан бузиб кирилиш" оқибатида қўлга киритилганига ишончи комиллигини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Фонсека офшорларни бошқарувчи ташкилотлар маълумотлар фирманинг ичидан чиқиб кетганини истесно қилишаётганини айтди.

"Биз бош прокуратурага шикоят қилдик, масала тергов қилинмоқда", деб айтди Фонсека интервью вақтида.

Унинг айтишича, "исботланган ягона жиноят маълумотларга бузиб кирилиш ҳолати ҳисобланади".

Фонсека "Панама ҳужжатлари" бўйича терговни "алвастиларга ов" деб атади.

Аввалроқ Литвада қўшиқчи Сергей Ролдугин билан боғлиқ офшор маблағлари мамлакат орқали транзит қилингани маълум қилинганди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков қўшиқчини Владимир Путиннинг дўстларидан бири деб атарди.

"Офшор" можароси билан боғлиқ миллионлаб ҳужжатлар офшор компаниялари оператори Mossack Fonseca фирмасидан чиқиб кетиши оқибатида журналистларнинг қўлига тушган.