Фан-техника | 14:12 / 07.04.2016
2803
2 дақиқада ўқилади

iPhone 6s да Siri ва 3D Touch ёрдамида паролни четлаб ўтиш мумкин

iOSда пароль ҳимоясини четлаб ўтиб, блокланган "айфон"да сақланаётган расмлар ва рақамларга чиқиш имконини берувчи бўшлиқни топишди. 9to5mac тармоғининг хабар беришича, камчиликлар ҳаттоки операцион тизимнинг сўнгги версиясида - 9.3.1. ишловчи iPhone 6S/6S Plus моделларига ҳам тегишли.

3D Touch ва Siri’ни "кучли" босганда трюк иш беради. Пароль билан ҳимояланган iPhone қурилмасини қўлга олган ёвуз ниятли кимса аввал овозли ёрдамни чақиради ва Twitter’дан қидирувни амалга оширишни сўрайди (масалан, Twitter’да @yahoo.com"ни топ ). Унинг мақсади - бирор бир амалдаги электрон почта манзилини ўз ичига олувчи твитни топиш.

Сўнгра қароқчи куч билан манбага босиб, 3D Touch менюсини очади, "Янги контакт яратиш" - "Расм киритиш" пунктини танлайди ва iOS қурилмасидаги "Расм" бўлимига кириш имконига эга бўлади. "Контактни тўлдириш" пункти орқали айфондаги барча манзиллар рўйхатини кўриб чиқиш мумкин.

Apple "ямоқ" ишлаб чиққунига қадар, муаммонинг энг оддий ечими - блокланган экранда қурилманинг баъзи функцияларига киришни тақиқлаш. Агар сизда iPhone 6S ва 6S Plus бўлса, "Созлаш" - "Конфиденциаллик" - "Суратлар"га киринг ва Siri’дан қайта ёқишни олиб ташланг (сиз ёрдамчига суратларга киришга ижозат берган бўлсангизгина уни кўра оласиз).

Агар сиз ҳам контактларни кўришни тақиқламоқчи бўлсангиз, блокланган экрандан Siri’га киришни умуман ўчириб қўйишга тўғри келади. Буни "Созлаш" - "Touch ID ва пароль" орқали амалга оширилади.