Ўзбекистон | 20:28 / 07.04.2016
2306
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширди

2016 йилнинг 7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қозоғистон Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаевни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар берган.

Элчи ишонч ёрлиғининг нусхасини топширди.

Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Давлатлараро алоқаларнинг барча соҳаларидаги босқичма-босқич ва изчил ривожланиши Ўзбекистон-Қозоғистон олий даражадаги мунтазам мулоқотига асосланиши таъкидланди.

Қозоғистон Ўзбекистоннинг муҳим иқтисодий ҳамкорларидан биридир. 2015 йил якунларига кўра, ўзаро савдо айланмаси 3 млрд АҚШ долларидан ошганлигини кўрсатди. Томонлар транспорт, коммуникация ва транзит соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилишади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларининг руҳий яқинлиги ва кўп асрлик тарихига асосланган маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик масалалари икки томон кун тартибида муҳим ўрин тутади.

Шунингдек, учрашувда бўлажак икки томонлама сиёсий учрашувларнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Қозоғистон Ўзбекистонга янги элчи тайинлади