Жаҳон | 16:54 / 08.04.2016
2269
1 дақиқада ўқилади

АҚШда хатолик туфайли қамалган маҳбус 33 йилдан сўнг оқланди

АҚШнинг Виржиния штати суди суд хатоси туфайли қамоқда 33 йилни ўтказган 60 ёшли маҳбусни оқлаб озодликка чиқарди. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.

Маълум бўлишича, АҚШ ҳарбий денгиз кучлари хизматчиси бўлган Кит Аллен Ҳарвард ўз хотини Жесси Перронни зўрлаш ва ўлдиришда айбланиб, бутун умрлик қамоқ жазосига маҳкум қилинган эди. Ўша пайтда у айбига иқрор бўлмаган.

Суд қароридан 33 йил ўтгач, Виржиния штати суд-тиббий экспертиза департаменти қайта тест ўтказди. Натижада, суриштирув пайтида аниқланган ДНК намунаси бошқа одамга тааллуқли экани қайд этилди. У 2006 йили одам ўғирлагани учун қамалган, кейинроқ Оҳайо қамоқхонасида вафот этган, Кротти билан бирга хизмат қилган одам бўлиб чиқди.