Спорт | 15:45 / 08.04.2016
1708
1 дақиқада ўқилади

Агар «Реал» ЕЧЛ ярим финалига чиқа олмаса, Моуриньони ортга қайтариш ҳаракатини бошлайди

Мадриднинг «Реал» жамоаси ЕЧЛ чорак финали жавоб ўйинида «Вольфсбург»ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўлланма ола билмаса, раҳбарият Жозе Моуриньо билан музокараларни бошлайди, деб ёзади The Mirror нашри.

Манбанинг берган хабарига кўра, «Қироллик клуби» раҳбарияти Рафаэль Бенитес истеъфога чиқарилишидан олдин португалиялик мутахассис билан музокара олиб боришга ҳаракат қилганди. Бироқ ўшанда раҳбариятнинг уринишлари фойда бермаган.

Маълумотларга кўра, ўшанда Моуриньо келгуси мавсумда «МЮ» бошқарувини қўлга олишига ишониб, «Реал» билан музокаралар олиб боришни ҳам истамаганди. Натижада Перес жамоага Зинедин Зиданни таклиф қилиш вариантини танлаганди.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ чорак финал дастлабки ўйинида «Реал» меҳмонда «Вольфсбург»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган. Жавоб ўйини 12 апрель куни Мадридда бўлиб ўтади.