Жамият | 14:55 / 09.04.2016
2972
1 дақиқада ўқилади
Тўй куни куёвнинг отаси ўз келинини уриб, ерга қулатди
Интернетда тўй куни куёвнинг отаси ўз келини билан уришиб кетгани видеоси пайдо бўлди.
Роликдан кўриниб турибдики, келин камера олдида ўзини номуносиб тутади. Унинг бу қилиғи қайнотага ёқмайди ва енг шимарганча келин томон юради.
Тўйга келганлардан бири жанжални тўхтатишга уринади. Бошқа бири эса, афтидан қаттиқ маст бўлиб қолганидан, эркакка қарата “ўлдир уни” деб бақиради.
Жанжал қизнинг ерга қулаши билан якунланади. Кейин нима бўлгани эса номаълум.