Ўзбекистон | 15:47 / 10.04.2016
2301
1 дақиқада ўқилади

10 апрель куни Ўзбекистонда сезилган кучли зилзиланинг маркази Ҳиндукуш тоғларида 6,8 балл бўлди

10 апрель куни соат 15:29да Ўзбекистонда навбатдаги зилзила сезилди. Берилган маълумотларга кўра, ушбу зилзиланинг маркази Афғонистон ва Покистон ўртасидаги Ҳиндукуш тоғлари бўлиб, у ерда 6,8 балл қайд этилган.

"Тошкент" сейсмология марказининг хабар беришича, Тошкент, Самарқанд ва Фарғонада зилзила кучи 3 баллни, Навоийда 2 баллни ташкил қилган.

"Тошкент" сейсмология маркази зилзила кучи унинг эпицентрида 7 баллни ташкил этганини маълум қилган.