Спорт | 20:43 / 11.04.2016
2320
1 дақиқада ўқилади

Австриялик боксчи рақибининг қулоғини тишлаб олди

Австриялик боксчи Астрит Климента бокс жанги вақтида ўзининг рақиби сербиялик Андрей Пешичнинг қулоғини тишлаб олди, сўнгра унинг промоутери ва мураббийи, собиқ боксчи Александр Петкович билан зарбалар билан алмашди. Бу ҳақда Heute нашри хабар бермоқда.

Бу боксчилар ўртасидаги биринчи оғир вазндаги жанг 9 апрелда Мюнхенда бўлиб ўтди. Нохуш воқеа 2-раундда содир бўлди. Климента рақибининг қулоғини тишлагандан кейин ҳакам учрашувни тўхтатди. Пешичнинг мураббийи Петкович рингга отилиб чиқди. Петкович билан Климента орасида даҳанаки жанг вақтида Климента Петковичга зарба бериб қолди. Петкович ҳам "қарздор" бўлиб қолишни истамай, австриялик боксчининг юзига мушт туширди. Бу зарбадан Климента бир онга мувозанатини йўқотиб қўйди.

Энди можаронинг иккала иштирокчисига ҳам узоқ муддатли дисквалификация хавф солмоқда.