Жаҳон | 08:55 / 11.04.2016
1618
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: КХДР разведкасининг юқори лавозимли амалдори Жанубий Кореяга қочиб ўтган

КХДР разведка хизматининг юқори лавозимли амалдорларидан бири ўтган йили Жанубий Корея томонига ўтиб кетган. Бу ҳақда номини сир тутишни истаган манбасига асосланган ҳолда Ёнҳап агентлиги хабар тарқатган.

Қайд этилишича, исми айтилмаган бу шимолликнинг лавозими полковник бўлган. У шимолликларнинг Жанубий Кореяда қўпорувчилик ҳаракатларини содир этиш бўйича бошқармасида ишлаган. Манбанинг айтишича, ушбу қочқинда Пхеньяннинг Сеулга қарши режалари ҳақида маълумотлар бор.

Унинг айтишича, бу ходимни Жанубий Кореяга ўтиб кетган шимоллик ҳарбийлар орасидаги "энг қадрлиси" дейиш мумкин.