Жамият | 20:23 / 12.04.2016
2285
2 дақиқада ўқилади

Гўдакларни зирқиратган зўравонлар

2012 йилнинг февраль ойи бошларида бирор фойдали иш билан машғул бўлиш ўрнига уйда узала тушиб ётган Ҳ.Алимов миясида ахлоқсизлик “уммонида чўмилиш” фикри пайдо бўлди. Бу ҳақда “Даракчи” нашри ёзмоқда.

У кўчада ўйнаб юрган вояга етмаган, ҳали 14 ёшга ҳам тўлмаган қўшниси Комилни учратиб қолиб, уни “нишон”га олди. Болани алдаб уйига олиб киради. Уйга киришлари билан Ҳамид худди ўлжасини кутиб ётган ҳайвондай Комилга ташланади.

Ғайритабиий услубда жинсий эҳтиёжини қондирган Ҳамид қилмишини яшириш мақсадида Комилга: “агарда ҳозирги ишлар ҳақида чурқ этсанг, сени шу заҳоти ўлдираман”, дея удағайлайди.

Буни қарангки, танишлари Шокир ҳамда Сарвар ҳам уни инсофга чақириш ўрнига Ҳ.Алимовни қўллаб-қувватлашади. Учовлон биргалашиб, режа тузишади. Вазифалар тақсимотига кўра, болакайларни уйга олиб келиш Ҳамиднинг зиммасига тушади. У кўчага чиқиб, Комил ва Собирни алдагани бола яхши қабилида: “Юринглар, уйимизда футбол ўйнаймиз”, дея аврайди. Болакайлар ахлоқсизлик масканига айланиб қолган хонадонга киришлари билан уч йигитнинг қуршовида қолишади...

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларидан “ташриф қоғози” олган Ҳ.Алимовнинг юрагига ғулғула оралади. Қозоғистон Республикасидаги таниши ёдига тушди ва унга қўнғироқ қилди.

Ўзга юртда бир муддат яшаб, Ўзбекистонга қайтаётганида қонун посбонлари томонидан қўлга олинди. Жиноятчиларга ЖК-119-моддаси билан айблов қўйилиб, вояга етмагани ҳисобга олинган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.