Жамият | 14:16 / 12.04.2016
2174
1 дақиқада ўқилади

YouTube фойдаланувчиси кактусда трэп-қўшиғини ижро этди

Gourski номи билан рўйхатдан ўтган фойдаланувчи YouTube’да кактус игналаридан чиқадиган овоз орқали трэп йўналишидаги қўшиқни яратгани ҳақидаги видеони тақдим этди.

Gourski – YouTube каналида ўзи яратган мусиқаларни оммага тақдим этадиган диджей ҳисобланади. “Кактусли трек”ни яратиш учун у ўсимликнинг игналарига тегилганда чиқариладиган овозларни сэмпл сифатида олди. Бундай ажойиб ғоя унга анъанавий равишда хонаки кактусга сув қуйиш вақтида келган.

Трекни яратиш вақтида фақатгина хар [ил тиканларни ушлаб кўрилганда чиқарилган овоз ишлатилган.

Motherboard нашрининг сўзларига кўра, келажакда мусиқачининг бундай ғаройиб турдаги қўшиқни яратишни давом эттириш бўйича ҳеч қандай режалари йўқ. Аммо у ҳар доим янги ғоялар билан бўлишишга ва тадқиқотлар ўтказишга тайёр.