Жаҳон | 14:10 / 14.04.2016
2034
2 дақиқада ўқилади

Олимлар инсульт учун жавобгар генни аниқлашди

Гётеборгдаги бир гуруҳ тадқиқотчи олимлар аниқлаган ген айрим инсонлар бошқаларга қараганда инсультга кўпроқ мойил бўлиш сабабларини тушунишга ёрдам беради. Бу ҳақда Швециянинг Göteborgs-Posten газетасида ёзилган.

FoxF2 деб номланган ген барча инсонларда мавжуд, аммо баъзи кишиларда ўзгача фаолият юритади. Олимларнинг фикрича, айни шу фарқ мияга қон қуйилиши хавфини кучайтиради.

"Агар киши анча узоқ яшаса, эртами кечми барибир инсультга чалинади. Аммо, эндиликда, кишиларнинг барвақт инсультга чалиниши сабабларини тушунтириш имкони пайдо бўлди", — дейди Гётеборг Университети қошидаги Кимё ва молекуляр биология институти профессори Петер Карлссон.

150 мингдан ортиқ инсонларнинг тиббий ва ирсий таҳлиллари натижалари шуни кўрсатмоқдаки, FoxF2 гени мия томирларига қон айланишида гематоэнцефалик тўсиқ деб номланувчи улкан хусусият бағишлайди.

Петер Карлссоннинг сўзларига кўра, ушбу кашфиёт инсульт тадқиқотида йирик қадам бўлган. Эндиликда, хавотирли беморлар гуруҳида қон босимини пасайтириш имкони мавжуд. Бунинг учун эса, ген ўзгаришларини батафсил ўрганиш талаб этилади.

Шу билан бирга, геннинг топилиши билан мия томирларини мустаҳкамловчи дорилар ишлаб чиқиш имкони ҳам пайдо бўлмоқда.

Профессорнинг қўшимча қилишича, ўзининг қайси гуруҳга киришини аниқлаш мақсадида поликлиникага боришга ҳали эрта. Аммо, олимлар геннинг қандай намуналари мия томирларига таъсир қилишини яқин келажакда билиб олишади.