Жаҳон | 16:20 / 14.04.2016
1767
1 дақиқада ўқилади

Путиндан чўкаётган Порошенко ва Эрдўғандан қайси бирини танлашини сўрашди

Россия президенти Владимир Путин мамлакат марказий телеканаллари ва радиостанциялар воситасида россияликлар билан ўн тўртинчи бор жонли мулоқот ўтказмоқда.

“Бевосита мулоқот”га бу йил 2,3 миллион мурожаат келиб тушган.

12 ёшли Варя Кузнецова президентдан Украина президенти Порошенко ва Туркия раҳбари Эрдўған ҳақида сўраган.

"Агар Эрдўған ва Порошенко чўкаётган бўлса, қайси бирини биринчи бўлиб қутқарган бўлардингиз?”, деган у.

Путин кулган ва Варя бу саволи билан уни қийин аҳволга солиб қўйганини айтган.

“Жавобим бундай. Одам чўкишни ихтиёр қилган бўлса, уни қутқаришнинг имкони йўқ. Лекин кимдир биздан ҳамкор сифатида ёрдам сўраса, ҳамиша қўлимизни узатишга тайёрмиз”, — дея жавоб қайтарди Путин.

Путин саволлардан бирига жавоб бераркан, Туркияни Россиянинг дўсти деб билишини айтганди.