Фан-техника | 18:56 / 15.04.2016
2195
1 дақиқада ўқилади

Янги қурилма шол беморга Guitar Hero чалишда ёрдам берди

Янги технология шол бўлиб қолган беморнинг қўллари вазифасини бажаришга ёрдам берди.

Тайёргарлик босқичида бемордан экранда кўрсатилган қўл ҳаракатларини тасаввур этишини сўрашди. Бу вақтда унинг мотор қобиғи фаоллиги МРТ ёрдамида қайд этила бошлади. Кейин эса бемор миясида асаб-мушак электростимуляторига уланувчи микрочип “яшай бошлади”.