Жаҳон | 16:13 / 16.04.2016
1819
2 дақиқада ўқилади

Путин Россиянинг бошқа давлатлардан устунликларига изоҳ берди

Россия президенти Владимир Путин, «Вести в субботу» дастурига берган интервьюсида баёнот беришича, Россия мавжуд муаммоларга қарамай, бошқа давлатларга нисбатан устун жиҳатларга эга, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

«Россия ўзгармоқда, Европа ўзгармоқда, бутун дунё ўзгармоқда. Бизда муаммолар кўп, аммо бошқа давлатларга нисбатан устунликларимиз ҳам бор. Буни ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди», — деган давлат раҳбари. У, 14 апрель куни ўтказган "бевосита мулоқот"ида Томск университетида таҳсил оладиган литвалик талаба қизнинг иштирок этганини изоҳлаб шундай фикрларни билдирган.

Путиннинг қайд этишича, 1990 йилларда Литвада ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш чоғида 3,5 миллиондан ортиқ киши истиқомат қилиши маълум бўлган эди. Ҳозирги вақтда, аҳоли сони учдан бирга қисқарган.

«Латвиядаги вазият бундан аянчли. Эстонияда бирмунча яхшироқ. Аммо, аҳолининг чиқиб кетиши жуда жиддий», — деб таъкидлаган президент.

Бу борада Россияга тўхталган президент, мамлакатга кўчиб келаётганлар сони ва аҳолининг табиий кўпайиши кўрсаткичлари ортиб бораётганига эътиборни қаратиб, баъзи йўналишлар бўйича грантлар ажратилаётгани ёш тадқиқотчилар диққатини тортаётганини қайд этган.