Спорт | 00:25 / 17.04.2016
1719
1 дақиқада ўқилади

АПЛ, 34-тур: Агуэронинг хет-триги "Манчестер Сити"га меҳмонда "Челси"ни тор-мор этишга ёрдам берди

Лондонда "Стэмфорд Бриж" стадионида Англия чемпионатининг 34-турида "Челси" "Манчестер Сити"ни қабул қилди. Учрашув "шаҳарликлар"нинг 0:3 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг бош қаҳрамони "Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро бўлди. Аргентиналик футболчининг 33-дақиқадаги голи "Сити"га ҳисобни очишга имкон берди. 54-дақиқада Агуэро 2-голини киритди. Ўйин якунланишига 10 дақиқа қолганда "Челси" дарвозабони Тибо Куртуа ўз жарима майдончасидаги қўполлиги учун қизил карточка олди, Агуэро эса бу қўполлик учун белгиланган пенальтини бенуқсон амалга оширди ҳамда хет-трикка эришди.

"Манчестер Сити" (60 очко) бу ғалабаси эвазига "Арсенал"дан (59 очко) ўтиб кетди ва мусобақа жадвалининг 3-ўринига кўтарилиб олди. Бироқ Арсен Венгер шогирдлари ҳали ўз учрашувларини ўтказмадилар. "Челси" (44 очко) эса 10-ўринда қолди.

Англия Премьер-лигаси. 34-тур
Челси – Манчестер Сити – 0:3
Голлар: Агуэро, 33 (0:1); Агуэро, 54 (0:2); Агуэро, 80 (0:3, пен).
Четлатиш: Куртуа, 78 (Челси)