Фан-техника | 14:20 / 19.04.2016
3476
2 дақиқада ўқилади

Бинода 4G тармоғи орқали маълумот узатиш тезлиги бўйича рекорд ўрнатилди

Huawei компанияси ва Сингапурнинг StarHub телекоммуникацион оператори бинонинг ичида мобил тармоғининг 4G-тезлигига доир янги рекорд ўрнатишганини маълум қилишди.

Синов пайтида 1 Гбит/с даражасидаги сиғим кўрсатилгани ҳақида хабар берилди.

Янги такомиллаштирилган қарор 4G/LTE-Advanced битта база станциясига сиғади. Ускуна StarHub оператори 55 МГц частотасида 1800 МГц, 2100 МГц ва 2600 МГц диапазонларда ишлайди.

Гигабайт натижага эришиш учун кичик ҳажмли база станцияларида радиоинтерфейс соҳасидаги бир қатор технологик ютуқлар қўлланган: квадрат амплитуда модуляция-256, уч компонентли жамловчи кўп тармоқли кириш - кўп тармоқли чиқиш (Distributed Multiple Input Multiple Output).

Ҳозир қарор тижорат синовидан ўтмоқда. StarHub компанияси бозорда смартфоннинг шундай моделлари чиқса, янги қарорни амалга ошириш ниятида.

"Мобил алоқалар технологиясининг узлуксиз тараққиёти интеллектуал қурилмаларда иловаларни юклаш йўли орқали хизмат кўрсатиш соҳасида катта имкониятларга йўл очади. Бино ичидаги рақамли алоқа тармоғи ҳаётимизда сув ва электр энергиясига ўхшаган заруратга айланмоқда", - дейишди Huawei ходимлари.