Жаҳон | 20:47 / 19.04.2016
1746
1 дақиқада ўқилади
Обама дунёнинг барча ҳудудларидаги вазият учун АҚШ масъул эканини айтди
АҚШ президенти Барак Обаманинг айтишича, АҚШ дунёнинг ғалаёнлар, уруш ва ихтилофлар юз бераётган барча ҳудудларидаги вазият учун масъул. Бу ҳақда CBS телеканалида хабар берилган.
"Фикримча, АҚШ ягона буюк давлат сифатида дунёнинг ғалаёнлар, уруш ва ихтилофлар юз бераётган барча ҳудудларидаги вазият учун масъул ва ижобий куч сифатида ҳаракат қилиши керак", деб айтган Обама.
Шу билан биргаликда, Обама бу ихтилоф юзага келаётган исталган жойга қўшин киритишни англатмаслигини таъкидлаб ўтди.